Гарри Стайлзнинг кутилмаган йиқилиши концертни тўхтатмади

Гарри Стайлзнинг кутилмаган йиқилиши концертни тўхтатмади

Гарри Стайлз Мексиканинг Мехико шаҳридаги Estadio GNP Seguros стадионида концерт бераётган вақтида кутилмаганда саҳнада сирпаниб, йиқилиб тушди. Хонанда вазиятни саросимага тушмасдан ҳазил билан қабул қилди ва ҳатто ерда ётган ҳолида ҳам қўшиқ куйлашда давом этди.

Мухлислар эса севимли хонандасини олқишлаб, уни қўллаб-қувватлади. Стайлз тез орада ўрнидан туриб, концертни давом эттирди. Унинг бу ҳолатга енгил ва ҳазиломуз муносабати томошабинларда илиқ таассурот қолдирди. Ҳодиса акс этган видеолар эса ижтимоий тармоқларда тезда тарқалиб, кўплаб томошалар йиғмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар