Шакира Қирғизистонга келди: бугун Бишкекда концерт беради (видео)

Шакира Қирғизистонга келди: бугун Бишкекда концерт беради (видео)

Дунёга машҳур колумбиялик қўшиқчи Шакира 18 октябрга ўтар кечаси Қирғизистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Kabar давлат ахборот агентлиги хабар берди.

Санъаткор Бишкекдаги «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон президенти администрацияси ахборот сиёсати хизмати раҳбари Дайирбек Орунбеков ҳамда президент ишлар бошқарувчиси биринчи ўринбосари Бообек Салимжанов томонидан кутиб олинди.

Бугун, 18 октябрь куни соат 19:00 да Бишкек Арена стадионида Шакиранинг Las Mujeres Ya No Lloran World Tour жаҳон гастрол сафари доирасидаги концерти бўлиб ўтади. Бу хонанданинг Марказий Осиёдаги илк концерти ҳисобланади.

Томошабинлар "Hips Don’t Lie", "Waka Waka" ва "Whenever", "Wherever" каби машҳур хитлар ҳамда хонанданинг янги қўшиқларини тинглашлари кутилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар