Шакира ўғли Милан билан баскетбол ўйинида кўриниш бериб, мухлислар эътиборини тортди

Машҳур хонанда Шакира саҳнадаги тиғиз иш жадвалидан бироз вақт ажратиб, 13 ёшли ўғли Милан билан Маямида баскетбол ўйинини томоша қилди. Она ва ўғилнинг спорт мусобақасига биргаликда ташриф буюргани мухлислар эътиборини тортди.
Учрашув давомида Шакира кўзойнак таққан ҳолда, хотиржам кайфиятда майдондаги воқеаларни кузатиб ўтирди. Унинг ёнида бўлган Милан эса яшил бош кийими билан ажралиб турди. Ўсмир ўйинни шу қадар диққат ва жиддийлик билан кузатардики, гўё жамоалардан бирининг тақдири унинг қўлидадек таассурот уйғотарди.
Миланинг кўриниши ҳам кўпчиликнинг эътиборидан четда қолмади. Бир вақтлар онаси билан омма олдида кўриниш берган кичкина бола энди анча улғайиб, ўсмирлик даврига қадам қўйган. Унинг тез улғаяётганини кўрган мухлислар ҳам бу ўзгаришга бефарқ қолмайди.
Шакира учун бундай сайрлар фарзандлари билан кўпроқ вақт ўтказиш имкониятидир. Дунё бўйлаб концертлар, ижодий лойиҳалар ва турли тадбирлар билан банд бўлган хонанда ҳам баъзан ишларни бир четга суриб, оиласи даврасида ҳордиқ чиқаришни афзал кўради.
Бу сафарги баскетбол учрашуви ҳам она ва ўғил учун шундай оддий, аммо ёқимли оилавий оқшомлардан бирига айланди. Зеро, машҳурлик ва тиғиз иш жадвалига қарамай, яқинлар билан ўтказилган вақтнинг қадри ўзгармайди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…