00:36 / 17.09.2017
8 459

Кун кулгиси

Кун кулгиси
105 га кирган еврей хасталаниб ётарди. Ёнига 108 га кирган дўсти кириб сўради:

— Нима бўлди, Абрам?

— Э, аҳволим оғир. Ҳойнаҳой, нариги дунёга кетиш яқинга ўхшайди.

— Менга қара, Абрам, уёққа борганингда мабодо «Изя қалай?», «Изя қаерда?», деб сўрашса, «Кўрганим йўқ», деб жавоб қилгин, хўпми?!.
* * *
Овчи дўстига деди:

— Кеча ўрмонга ов қилиш учун боргандим. Шерни кўриб қолдим. Ярамас аксига олгандек милтиқ отилмаса бўладими! Шер менга ташланди, қочдим! Етиб олай деганда, жонҳолатда дарахт устига чиқиб кетибман! Ишонасанми, шер кутилмаганда сирпаниб кетди-ю, боши билан дарахтга келиб урилди.

— Во, даҳшат-ку! Сенинг ўрнингда бўлсам, аллақачон иштонимни… Ҳалигидай… Ифлос қип қўйган бўлардим.

— Тўппа-тўғри… Хўш, ўзинг шер нимага сирпаниб кетди деб ўйлайсан?..
* * *
Таниши эркакдан сўради:

— Сен хотинингни 8 мартда табриклайсанми?

— Йўқ, биз интеллигент оиламиз.
* * *
Эркак лотерея ўйнаб 1 миллион доллар пул ютиб олди. Дўстлари ундан сўрашди:

— Шунча пулни нимага сарфламоқчисан?

— Қарзларимни узаман.

— Қолганлари-чи?

— Қолганлари яна лотереядан пул ютгунимча кутиб туришади.
* * *
Эркак дўстига ҳасрат қиляпти.

— Одамлар жуда шафқатсиз бўлиб кетишибди.

— Нега?

— Кеча бардан чиқиб уйга кетаётгандим… Қўл-оёқларимни эзғилаб ташлашди.
* * *
Эр кечқурун ишдан қайтгач, хотини тайёрлаган бир-биридан мазали таомларни иштаҳа билан тановул қилди. Кейин эса деди:

— Хотин, ўлай агар, кечки овқат жудаям мазали бўпти. Маза қилдим!.. Худо шоҳид, мабодо мени ташлаб бировга тегиб кетган тақдирингдаям, барибир кечки овқатни сизларникига бориб ейман!
* * *
Поезд купесида бегона эркак ва аёл ўтиришарди. Бир маҳал эркак деди:

— Кўнглим сезяпти, ҳойнаҳой, ҳозир хотиним менга хиёнат қилаётган бўлса керак.

Аёл жавоб қилди:

— Мениям кўнглим ғаш. Ҳойнаҳой, эрим бегона аёл билан дон олиб ўтирибди-ёв!

— Хоним, келинг, улардан қасос оламиз!

Қасос олинди. Бир маҳал аёл эркакни туртиб деди:

— Сизнинг ўрнингизда бўлсам, турмуш ўртоғимдан хиёнати учун қасос олаверардим, қасос олаверардим, қасос олаверардим!

Эркак тўнғиллаб жавоб қилди:

— Менинг узоқ вақт гина сақлайдиган одатим йўқ.
* * *
Фирмачнинг хотини эридан хабар олиш учун офисига келганди. Кирса, котиба эрининг тиззасида ўтирибди. Эр хотинини кўргач, сира ҳаяжонланмай, қўрқмай, деди:

— Ёзинг, Жамилахон, гарчи фирмамиз молиявий инқирозга учраган бўлса-да, менинг кабинетим учун яна битта курси сотиб олишимиз шарт!
* * *
Буюртмачи қурилиш бригадаси раҳбарига деди:

— Биномизнинг деворлари жуда юпқага ўхшаяпти-ку!

— Йўқ, юпқа эмас, ака! Ҳали бу деворларга гулқоғоз ҳам ёпиштирамиз!
* * *
Эр хотинидан сўради:

— Агар мен лотерея ўйнаб юз миллион сўм пул ютволсам, нима қилардинг?

— Ярмисини тортиб олардим-да, сизминан шартта ажрашардим.

— Шунақами? Унда қулоқ сол. Мен бугун икки минг сўм пул ютиб олдим. Мана, минг сўмини ол-да, менинг уйимдан қорангни ўчир!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Кун кулгиси