
Кембриж университети лингвистлари ҳозирда ўлик ҳисобланадиган бобил тилида фильм суратга олдилар. Бундан 2 000 йил олдинги воқеалар ҳақидаги мазкур фильм қаҳрамонларининг барчаси ўша давр тилида сўзлашадилар.
“Ниппуралик камбағал одам” деб номланган 20 дақиқалик бу фильм воқеалари қадимги Месопотамия мамлакатларидан бирида содир бўлади. Фильмда бош қаҳрамон йигитнинг эчкисини ўлдириб қўйган шаҳар ҳокимидан қасос олишга отлангани ҳикоя қилинади.
"Ўлик тилни қайта жонлантира олиш ҳам ўзига яраша санъатдир. Биз бобил тилининг грек алифбосидаги транскрипциясидан фойдаландик. Шунингдек, бобил тилининг араб ва ирвит тиллари билан боғлиқ жиҳатлари борлиги ҳам ишимизга кўмаклашди”, дейди фильм устида иш олиб бораётган лингвистлар гуруҳи раҳбари, профессор Мартин Уортингтон. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.