Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова бугун, 12 декабрь куни 55 ёшни қарши олди.
Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари бир кун аввал хонанданинг уйига йиғилиб, уни туғилган куни билан табриклади.
Маълумот учун, Юлдуз Усмонова 1963 йилнинг 12 декабрь куни Марғилон шаҳрида таваллуд топган. Санъаткорнинг отаси Ўраимохун Усмонов ва онаси Раҳимахон Акбарова Марғилон ипак комбинатида ишлаган ва саккиз нафар фарзандни тарбиялаган. Юлдуз Усмонова оилада олтинчи фарзанд.
«Жуда кўпчилик нима сабабдан менга Юлдуз дея исм қўйилганига қизиқади. Мен туғилган пайтимда ота-онам маҳаллий ФҲДЁ бўлимига бориб, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олишмоқчи бўлганида, улар билан Исмоил акам ҳам бирга борган экан. Ўшанда ФҲДЁ бўлими ходимлари ота-онамдан менга қандай исм қўйганликларини сўрашганида акам ‘Кеча мен осмонда жудаям ёрқин юлдузни кўрдим, келинглар синглимга Юлдуз деб исм қўямиз’, деб туриб олган экан. Шу тарзда менга тақдиримга жиддий таъсир кўрсатган исм қўйилган экан», — деган эди Юлдуз Усмонова интервьюлардан бирида.
Юлдуз Усмонова ҳозирда қизи Нилуфар ва унинг беш нафар фарзанди ардоғида умргузаронлик қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Энг яхши суперфуд: исмалоқнинг фойдали хусусиятлари
U23 Осиё Кубоги ярим финал баҳси. Япония иккинчи финалчига айланди!
Америкалик хонанда Билли Айлиш ноодатий фобияси ҳақида сўзлаб берди
Сайловолди курашида Трамп Байденни ортда қолдирмоқда
Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди
Гуржистон парламентида «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун туфайли муштлашув юз берди
Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди