14:38 / 20.12.2018
24 087

Муқаддас Саъдуллаевадан Йигиталининг онаси билан тушган фотосессия

Муқаддас Саъдуллаевадан Йигиталининг онаси билан тушган фотосессия
Хабарингиз бор, аввалроқ Актёрлар Йигитали Мамажонов ва Муқаддас Саъдуллаева турмуш қургани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, актриса Муқаддас Саъдуллаева Йигиталининг онаси ва қизи билан тушган фотосессияни instagram‘даги саҳифасига жойлаштирди.

"Булар мени меҳрибон, қалби дарё, соддадил Ойижоним! Яккаю ёлғиз фарзандини бахту камолини кўришни кутиб яшаган Она, гўзал чеҳраси ортида ғаму ташвиш, қанча дардни матонат, кучу ғайрат билан яшира олган кучли Аёл. Сиз бизларни бахту камолимизни роҳатларда кўришга ҳақлисиз! Барча орзуларингизни Аллоҳ насиб этса ўғлингиз билан рўёбларга чиқарамиз. Чунки сизни жудаям қаттиқ яхши кўрамиз. Сиз борсиз уйимиз нурли, сиз борсиз уйимизнинг файзи ўзгача. Бахтимизга ҳамиша соғу саломат бўлинг. Ҳар доим шундай ёш, бетакрор кўриниб, дугоналардек бирга юринг ёнимда. Бир умр хизматингизда бўлиб, дуойингизни умрбод олиш насиб қилсин", - деб изоҳ қолдирди актриса.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муқаддас Саъдуллаевадан Йигиталининг онаси билан тушган фотосессия