Бухорода халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтади

  • 24 май 2019, 19:44
  • 816
  • Маданият
  • Бухорода халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтади
    Бухорода жорий йилнинг 25-26 май кунлари XVIII-анъанавий Халқаро Ипак ва зираворлар» фестивали ўтказилиши муносабати билан бугун тонг саҳардан кўҳна заминга турли хориж давлатларидан меҳмонлар ташрифи кузатилмоқда.

    Бугун Россия Федерациясининг Рязань ва Коми шаҳарларидан, унингдек, Ҳиндистон, Германия ва Сингапур каби қатор давлатлардан ташриф буюрган маданият ва санъат арбоблари, халқаро ташкилотлар ва дипломатик корпус вакиллари, расмий тур-операторлар тантанали кутиб олинди.

    - Бухоройи шарифнинг кўп асрлик маданий мерос объектлари мужассам бетакрор ва боқий эски шаҳар манзилида Бухоро вилоят ҳокимлиги, Маданият ва спорт ишлари бошқармаси, «Ҳунарманд» ижодий уюшмаси ва қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ташаббуси билан ўтказилаётган кенг қамровли анъанавий лойиҳа меҳмонларини кутиб олаяпмиз.
    Маълумки, мамлакат иқтисодиёти улкан бир механизм бўлса, бу машинанинг тўхтовсиз ҳаракатини ва келажак истиқболини белгиловчи асосий ғилдираклардан бири бу туризмдир.

    Фестиваль давомида меҳмонлар палов сайллари, миллий ўйинлар ва миллий либослар намойишлари, ҳунармандларнинг маҳорат дарслари ва бадиий жамоаларнинг қадриятларимиз тарғиботига бағишланган бадиий чиқишларидан баҳраманд бўлиш қаторида Бухоронинг туристик имкониятлари билан танишишади, - деди Бухоро вилоят Туризмни ривожлантириш департаменти раҳбари Фурқат Хўжаев,- «Арк» қўрғонидан «Лаби Ҳовуз» мажмуасигача бўлган ниҳоятда кенг ва бетакрор манзилда фестивалнинг 30 дан ортиқ лойиҳалари тақдим этилади.

    Меҳмонлар Пешкў тумани Афшона қишлоғидаги «Абу Али ибн Сино»номли давлат музейида бўлишди. Шунингдек, Бухоро шаҳрининг илм-маърифат, савдо-сотиқ, тижорат ва ҳунармандчилик маркази сифатида довруғ қозониб келган қадим обидалари ва ёдгорликларини зиёрат қилишди.

    Меҳмонлар ташрифи давом этмоқда. Япония, Қувайт, Франция, Хитой, Болгария, Австрия ва бошқа қатор 50 дан ортиқ давлатлардан меҳмонлар ташрифи кутилмоқда. Меҳмонлар Бухоро шаҳрида мавжуд 220 дан ортиқ дунё стандартларига мос меҳмонхоналарда жойлаштирилади.

    Фикрлар

    » » Бухорода халқаро «Ипак ва зираворлар» фестивали бўлиб ўтади