14:18 / 17.07.2020
5 030

Каниза коронавирусга чалинганини билдириб, соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилди

Каниза коронавирусга чалинганини билдириб, соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилди
Фото: Instagram / @kaniza_shahrizoda
Хонанда Каниза Instagram’даги stories орқали фолловерларига видеомурожаат йўллаб, коронавирусга чалинганини билдирди. У, шунингдек, кечаси аҳволи оғирлашгани, шу сабабли тез ёрдамга қўнғироқ қилгани, бироқ тез ёрдам келмаганини ҳам айтиб, соғлиқни сақлаш тизимини танқид остига олди.

Канизанинг айтишича, у 8 июлдан бери касал. Коронавирусга тест топширган, бироқ тест унда вирус йўқлигини кўрсатган. Шунда ҳам хонанда ўзини коронавирусга чалинган, деб ҳисобламоқда.

«Ёнимда администраторим бор, у ҳам касалланган, уйда ўзимиз врачларнинг кўрсатмалари билан даволанишга ҳаракат қиляпмиз. Кеча ярим тунда аҳволим ёмонлашди, тинмасдан тез ёрдамга қўнғироқ қилдик — ҳеч ким жавоб бермади. Охири кечаси безовта қилсам ҳам таниш врачларимни чақиртирдим.

Мен-ку иложини қиламан. Аввало Оллоҳнинг ёрдами, кейин таниш-билишларимни, имкониятимни ишга соламан. Лекин оддий халқнинг ичида ҳатто тест топширишга имконияти йўқлар бор, оғир ҳолатда қаёққа боришини, нима қилишини билмасдан юрганлар бор. Мен бу видеони ўшаларга озгина ёрдам бўлсин, ҳеч бўлмаса тез ёрдам жонига оро кирсин деган мақсадда қўйдим
», — дейди Каниза.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Каниза коронавирусга чалинганини билдириб, соғлиқни сақлаш тизимини танқид қилди