Таниқли бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов ҳозир қаерда?

1 дақиқа ўқиш6.2K
Таниқли бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов ҳозир қаерда?
Фото: Instagram / @rustamahmudov
1990 йилларда ўзбек поп мусиқасининг энг таниқли вакилларидан бири бўлган бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов бир неча йиллардан буён кўринмай қолди. Унинг «Бир қиз бор», «Ёлғизман» ва «Соғиниб» каби тароналари ўз вақтида анча оммалашган эди. Журналист Наргиза Муродова Рустам Маҳмудов билан боғланиб, унинг ҳозир қаерда ҳамда нима иш билан машғул эканлигига қизиқди.

Маълум бўлишича, Рустам Маҳмудов 13 йилдан буён Туркияда яшаб, ижод қилиб келмоқда.

— Нега Ўзбекистонда кетишга қарор қилдингиз?
— Ўзбекистондаги ижодимни тугатишимнинг ўз сабаблари бор. 2007 йилда ижодим аросатда қолганини тушундим. Санъатда профессионал ва ҳаваскор ижодкор ўртасида фарқ бўлишини ва хонанда тўйма-тўй юриш учун ижод қилмаслигини истардим. Бундан ташқари, муаллифлик ҳуқуқларига эътибор берилмаслиги ва бу масала ҳеч кимни қизиқтирмаслигига гувоҳ бўлдим. Бу ҳолатлар санъатнинг инқирози эди. Кўплаб саволларимга жавоб тополмагач, ижодимни Туркияда давом эттиришга қарор қилдим.
Таниқли бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов ҳозир қаерда?
Фото: Instagram / @rustamahmudov
— Ўзбек санъатини кузатиб борасизми ва ёш ижрочилардан кимларни эътироф эта оласиз?
— Умуман кузатмайман. Тан олиш керак, профессионал санъат мутахассисларининг кўпчилиги хорижда ижод қилишяпти. Яхши ўзгаришлар ҳам кўп, аммо умумий ҳисобда билишимиз керак бўлган савиядан анча пастроқдамиз. Савия фақат хонандага боғлиқ эмас. Масалан, Ўзбекистонда битта қўшиқни 5-6 киши билан яратса бўлади. Туркияда эса битта қўшиқ устида камида 25 та мутахассис ишлайди. Шунга яраша ижодкорлар яхшигина ҳақ олишади, битта қўшиқ йиллар давомида уларни «боқади».
Таниқли бастакор ва хонанда Рустам Маҳмудов ҳозир қаерда?
Рустам Маҳмудов таниқли туркиялик хонанда Сердар Ўртач билан
Фото: Instagram / @rustamahmudov

— Ўзбекистонга қайтасизми?
— Мен Ўзбекистонни бутунлай тарк этмаганман, бундай ниятим ҳам йўқ. Яқинларимни соғинганда у ерга бориб, хабар оламан. Туркия менга малака ошириш ва ўз устимда ишлаш учун қулай, бу ердалигимни ижодий сафар деб айтса ҳам бўлади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?