10:53 / 12.04.2021
1 251

Болливуднинг машҳур актрисаси Анушка Шарма ҳақида 10 та қизиқарли факт (фото)

Болливуднинг машҳур актрисаси Анушка Шарма ҳақида 10 та қизиқарли факт (фото)
Фото: Pinterest
Шубҳасиз, ўтган асрда ҳам ҳинд кинематографияси ўзига хос ажойиб хусусиятга эга бўлган. Бугунги кунда ҳам Болливуд юлдузлари орасида ёш авлод ўз маҳоратини намоён этишда давом этмоқда. Улардан бири аллақачон машҳурлик чўққисига чиқиб улгурган ёш актриса Анушка Шарма. Актриса ҳақида бир-биридан қизиқарли маълумотлар билан танишинг.

Фото: «Яндекс Дзен»
Анушка 1988 йил 1 майда Ҳиндистоннинг Аёдҳя шаҳрида дунёга келган. Актриса ҳозирда 32 ёшда.

Фото: «Яндекс Дзен»
Анушка Шарманинг буржи – сигир.

Фото: «Яндекс Дзен»
Актриса ҳинд армияси зобити Ажай Кумар Шарманинг оиласида дунёга келган. Юлдузнинг онаси уй бекаси бўлган. Шунингдек, унинг продюсерлик билан шуғулланадиган акаси ҳам бор.

Фото: «Яндекс Дзен»
Анушка оила аъзоларининг хоҳишига кўра ҳарбий мактабни якунлаган. Ундан сўнг Бангалорда гуманитар йўналишда таълим олган. Ўқиш жараёнида Анушка модель сифатида пул ишлаб топган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Узоқ вақт мобайнида актриса киноларга таклиф қилинмаган. Унинг дебюти «Тангри яратган жуфтлик» бўлиб, фильмда актриса Шоҳрух Хон билан биргаликда ишлаган. Актрисанинг сўзларига кўра, ушбу фильм унинг ҳаётидаги асосий имконият бўлиб, шундан сўнг унинг ижодий фаолияти бошланган.

Актрисанинг фильмографиясида 2008 йил «Тангри яратган жуфтлик», 2010 йил «Тўй маросими», 2011 йил «Рикки Бахлага қарши хоним», 2012 йил «Токи ҳаёт эканман», 2014 йил «ПиКей», 2016 йил «Юрак иши», 2017 йил «Гарри Сежал билан учрашганда», 2018 йил «Игна билан ип» ва бошқа бир неча фильмлар мавжуд.

Фото: «Яндекс Дзен»
2017 йилнинг қиш фаслида актриса бир неча йилдан буён учрашиб келаётган крикетчи Вират Кохли билан турмуш қурган. Жуфтликнинг никоҳ тўйи Италияда, шунингдек, Ҳиндистонда ҳам бўлиб ўтган.

Фото: «Яндекс Дзен»
2021 йил 11 январь куни жуфтликнинг Вамика исмли қизи дунёга келди.

Фото: «NTDV.com»
«Токи ҳаёт эканман» фильми учун Анушка «Энг яхши иккинчи даражали актриса» номинациясида Filmfare мукофотига сазовор бўлган.

Фото: Кинопоиск
Актриса ҳозирда бир нечта таниқли брендларнинг «элчиси» ҳисобланади. Шунингдек, юлдуз хайрия тадбирларида фаол иштирок этади ва ҳайвонларни асраш бўйича ўтказиладиган тадбирларни қўллаб-қувватлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Болливуднинг машҳур актрисаси Анушка Шарма ҳақида 10 та қизиқарли факт (фото)