20:28 / 07.05.2021
4 165

Дилфуза Исмоилова устози Юлдуз Усмонова билан ораларига тушган совуқчилик сабабини айтди

Дилфуза Исмоилова устози Юлдуз Усмонова билан ораларига тушган совуқчилик сабабини айтди

Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ва хонанда Дилфуза Исмоилова бир пайтлар бир-бирини қаттиқ ҳурмат қилган, яқин дугоналар, устоз-шогирд эди. Аммо ҳозирги пайтда уларнинг ўртасига совуқчилик тушган. Дилфуза Исмоилова «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида ушбу совуқчиликнинг сабабини изоҳлади.

«Ҳозир Юлдуз опам билан муносабатимиз яхши эмас. Салом-алигимиз бор, лекин дардлашмаймиз. Юлдуз опамнинг шундай характери борки, ишонувчан. Мен уларга айтардим, ҳеч қачон бировнинг гапига ишонманг, деб. Одам кўзи билан кўриши, қулоғи билан эшитиши керак. Мен, масалан, биров менга бировни гапириб келса, ишонмайман. У одамни ҳурмат ҳам қилмайман, бор, дейман. Инсон ўзига, ақлига, қулоғига, кўзига ишонганидан кейин гапириши керак.

У унақа дебди, бу бунақа дебди, деган гапларга ишониб қоладиган одатлари бор эди. Унақа бўлиши керак эмас. Юлдуз опа жуда ишонувчан, шунинг учун уларга ишонманг ҳеч кимга, дегим келади. Инсоннинг ичини билиш жуда қийин. Тоза дўст топиш жуда қийин. Олдиларига ким қанақа ниятда келади, Худо билади. Бизга ҳамманинг ҳаваси келарди. Гадонинг душмани гадо бўлади. Мен ҳақимда санъаткорлар уларга нима деяётганини ўз қулоғим билан эшитганман
», — дейди Дилфуза Исмоилова.

Дилфуза Исмоилова кун келиб, устози билан муносабатлари яна аввалгидек бўлишига ишонишини ҳам айтиб ўтди.
«Вақти келади, ҳали яна дардлашиб ўтирамиз. Ўшанда уларга айтадиган гапларим бор. Мен уларга фақат яхшилик тилайман. Чунки бундай инсонлар бошқа туғилиши қийин», — дейди хонанда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Дилфуза Исмоилова устози Юлдуз Усмонова билан ораларига тушган совуқчилик сабабини айтди