2,2 млрд. сўмлик қарздорликни ундириш учун гаров мулки E-AUKSION савдосига чиқарилади

1 дақиқа ўқиш106
2,2 млрд. сўмлик қарздорликни ундириш учун гаров мулки E-AUKSION савдосига чиқарилади

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг ижро варақаси асосида “A.b.” МЧЖдан ундирувчи банк АЖ фойдасига 2 млрд 225 млн 340 минг сўм қарздорликни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати асосида шу куннинг ўзида ижро иши юритиш қўзғатилиб, қонунчилик талабларига мувофиқ қарздорга суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятларни ихтиёрий равишда бажариш учун муддат берилган.

Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаганлиги сабабли, ундирувни таъминлаш мақсадида мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди.

Жумладан, ундирув қаратилиши белгиланган, “S.G.G.” МЧЖга тегишли Янгиҳаёт тумани, “Ал-Фарғоний” МФЙ, Спутник-10 массиви ҳудудида жойлашган, умумий фойдали майдони 444 кв.м бўлган бино қонунчиликда белгиланган тартибда хатланди.

Ҳозирда мазкур кўчмас мулкни электрон савдоларга чиқариш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Белгиланган тартибда “E-AUKSION” электрон савдолари орқали реализация қилинган тақдирда, мулкни сотишдан тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда ундирувчи банк АЖ фойдасига ўтказилиб, суд ҳужжатида белгиланган қарздорликни қоплашга йўналтирилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?