Дилфуза Исмоиловага ноодатий гул юборган инсон ким? (видео)

Дилфуза Исмоиловага ноодатий гул юборган инсон ким? (видео)

Хонанда Дилфуза Исмоилова ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қизидан олган кутилмаган совғани намойиш этган видеосини эълон қилди. Қисқа фурсатда кенг тарқалган ушбу видео мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди.

Видеода санъаткорга ноодатий кўринишдаги гул композицияси юборилгани акс этган. Совға катта ҳажмдаги, сариқ рангли, кўзлари юрак шаклида тасвирланган эможи кўринишида тайёрлангани билан кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Дилфуза Исмоилова видеога "Қизимдан жума ҳадияси" дея изоҳ қолдирган. Кадрларда хонанданинг бундай кутилмаган совғадан самимий қувониб, қизи Севарани дуо қилгани акс этади.

Видео изоҳларда ҳам илиқ кутиб олинди. Мухлислар она ва қиз ўртасидаги меҳр-муҳаббатни эътироф этиб, ушбу ёқимли лаҳзага кўплаб ижобий фикр ва эзгу тилаклар қолдиришмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар