09:39 / 29.11.2021
3 234

Dubai Opera’да «Лазги — қалб ва муҳаббат рақси» балетининг халқаро премьераси бўлиб ўтди

Dubai Opera’да «Лазги — қалб ва муҳаббат рақси» балетининг халқаро премьераси бўлиб ўтди
Фото: t.me/SShMirziyoyeva
Дубайдаги Dubai Opera саҳнасида "Лазги — қалб ва муҳаббат рақси" балет постановкасининг халқаро премьераси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева хабар қилди.

Унинг маълум қилишича, спектаклга БАА Федерал миллий кенгаши спикери Сакр Бин Губаш Саид Губаш, Дубай ҳукумати медиаофиси бош директори Мона Ганем Ал Марри, БАА ижтимоий ривожланиш вазири Ҳесса Бинт Эсса Бухумаид ташриф буюрди.

Юртимиз маданияти хорижда қанчалик илиқ, ҳаяжон билан қабул қилинаётганини кўриб руҳланиб кетаман. Биз жаҳон жамоатчилигига энг асл дурдоналаримизни тақдим этар эканмиз, улар бутун дунёнинг мулкига айланади.

Балетнинг халқаро гастроллари бошланмоқда. Биринчи бекат - Dubai Opera. Унинг зафарли юриш қилишига ишончим комил. Шубҳасиз, бу мамлакатимиз санъатининг салоҳиятини кенгайтириш, бой маданиятини намоён этиш ва Ўзбекистон имижини янада юқори даражага кўтаришга ёрдам беради
”, дейди Саида Мирзиёева.

Фото: t.me/SShMirziyoyeva

Фото: t.me/SShMirziyoyeva
Маълумот учун, Дубайда «Expo-2020» бутунжаҳон кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда сўнгги йилларда мамлакат илмий ва иқтисодий ютуқлари, маданий мероси ва сайёҳлик салоҳияти, шунингдек, Янги Ўзбекистонни ривожлантириш режаси, инвестиция имкониятлари кенг халқаро жамоатчиликка намойиш этилаётган Ўзбекистон Миллий павильони ўз ишини амалга оширмоқда.

Дубайдаги бутунжаҳон кўргазмаси фаолияти давомида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистон Миллий павильони билан ҳамкорликда мамлакат маданий ва сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда илгари суришга қаратилган қатор тадбирларни тақдим этади.

Фото: t.me/SShMirziyoyeva
Ўз навбатида, халқаро аудиторияга ўзбек халқининг асл анъаналарини намойиш этган Хоразм рақсининг мутлақо янги талқини тақдим этилди. «Лазги – қалб ва муҳаббат рақси» балетининг саҳналаштирилиши Ўзбекистон балетини янги босқичга олиб чиқди ва илк бор дунё бўйлаб саёҳатини бошлади. Биринчи марта Ўзбекистоннинг энг машҳур рақсларидан бири, маданий мерос ва тарихи «Dubai Opera» кўп форматли санъат маркази саҳнасида намойиш этилди.

Фото: t.me/SShMirziyoyeva
Хореограф Раймондо Ребек томонидан саҳналаштирилган ҳамда Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри балет труппаси ижро этган спектаклнинг илк тақдимоти жорий йилнинг 5 сентябр куни Тошкентда, ЮНEСКО ҳомийлигида бўлиб ўтди ҳамда профессионал ҳамжамиятнинг юксак эътирофи ва баҳосига сазовор бўлди.

Фото: t.me/SShMirziyoyeva
2019 йилнинг 12 декабрь куни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси «Хоразм рақси - лазги»ни инсониятнинг номоддий маданий мероси вакиллик рўйхатига киритди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Dubai Opera’да «Лазги — қалб ва муҳаббат рақси» балетининг халқаро премьераси бўлиб ўтди