19:00 / 15.11.2017
7 479

Яккасарой туманида қўшмачилик қилган меҳмонхона ходими қўлга олинди

Яккасарой туманида қўшмачилик қилган меҳмонхона ходими қўлга олинди
Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ички ишлар идоралари ходимлари томонидан меҳмонхонада қўшмачилик қилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «ИИВ матбуот хизмати»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Хабар беришларича, ҳодиса 12 ноябрь куни соат 19:45 атрофида, тумандаги «SMS ИТИ» меҳмонхонасида юз берган.

Меҳмонхонанинг 34 ёшли администратори 220 минг сўм эвазига 1993- ва 1995 йилларда туғилган икки кишининг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган.

220 000 сўм пул далилий ашё сифатида олиб қўйилган, меҳмонхона администратори нисбатан эса Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яккасарой туманида қўшмачилик қилган меҳмонхона ходими қўлга олинди