23:30 / 15.02.2018
6 986

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимига мушт тушириб, қочиб қолди

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимига мушт тушириб, қочиб қолди
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида кеча, 14 февраль куни соат 11:35 ларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержанти С.Р. Бешкент шаҳридаги Ҳамза — Мустақиллик кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган М.М. бошқарувидаги «Лада-Ларгус» русумли автомашинани тўхтатган.

Ходим ҳайдовчи М.М.дан автомашина ҳужжатларини сўраганида, у ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга қаршилик кўрсатиб кичик сержант С.Р.нинг юзига уриб, жароҳат етказган ва автомашинани ҳайдаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада кичик сержант С.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида М.М. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимига мушт тушириб, қочиб қолди