16:15 / 29.06.2022
1 359

Эрик Тен Хаг Фергюсон чиқарган қоидани МЮга қайтарди

Эрик Тен Хаг Фергюсон чиқарган қоидани МЮга қайтарди
Душанба куни Тен Хаг МЮ бош мураббийи сифатида биринчи машғулотини ўтказди. Мураббий клуб базасига соат 8 да етиб борди. Биринчи куни футболчиларнинг бир гуруҳи соат 9:30да, иккинчи гуруҳи эса 11:30да базага келган.

Келаси кундан эса Эрик футболчиларга эрталаб соат 9 да клуб базасига етиб келиш талабини қўйган. Клубнинг афсонавий мураббийи сэр Алекс Фергюсон ҳам 26 йиллик фаолиятида мана шундай кун тартибини жорий қилганди.

Оле-Гуннар Сульшер эса футболчиларга соат 10да келишга рухсат берарди.

Тен Хаг жамоада муҳитни яхшилаш учун футболчиларни машғулотлардан сўнг бирга овқатланиб, вақтни бирга ўтказишга чорлаган.

Тен Хагнинг яна бир талаби майдон чими масаласида бўлган. У клуб ходимларидан чимни 15 мм.гача қисқартиришни сўраган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрик Тен Хаг Фергюсон чиқарган қоидани МЮга қайтарди