09:00 / 11.09.2022
1 241

UFC 279: Молдовалик "Халк" иштирокидаги жанг якунланди

UFC 279: Молдовалик "Халк" иштирокидаги жанг якунланди
UFC оламининг энг шов-шувли турнири сифатида тарихдан жой оладиган, "UFC 279" турнири айни вақтда давом этмоқда ва прелим кард якунланиб, асосий жангларга старт берилди.

Асосий карднинг дастлабки жанги ярим оғир вазн (93 кг) тоифасида бизга яхши таниш бўлган, ўз вақтида марҳум Мурод Хонтўраев билан жанг қилган ва мағлубиятга учраган молдовалик "Халк"Ион Куцелаба бразилиялик Жонни Уокерга қарши октагонга кўтарилди. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ушбу жанг ҳар иккиси учун жуда муҳим эди. Жумладан, Уокер кетма-кет 2 мағлубиятни қабул қилиб олган, Куцелаба ҳам сўнги жангида Райан Спенн билан баҳсда омадсизликка учраганди.

Мазкур жангда молдовалик жангчи яхши бошлаганди. Бироқ Уокер учун бу сўнги имконият эди. Катта эҳтимол билан мағлубиятга учраса, промоушенни тарк этарди. Шуни хис қилган бразилиялик атлет ташаббусни қўлга олди ва "партер"даги ажойиб ҳаракатлар эвазига 1-раунд якунида "сабмишен" эвазига ғалаба қозонди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC 279: Молдовалик "Халк" иштирокидаги жанг якунланди