
Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Роналдо яна бир бор турмуш қуришга қарор қилди. Эътиборлиси, бўлажак никоҳ “сўйлоқ” учун тўртинчиси бўлади.
Роналдонинг танлагани 32 ёшли модель Селина Локс бўлиб, бўлажак эр-хотин аллақачон ижтимоий тармоқларда узукларни кўрсатиб, яқинлашиб келаётган тўйларини эълон қилишга ҳам улгурган.
Қизиғи шундаки, тўйга биринчи бўлиб муносабат билдирганлардан бири Роналдонинг собиқ турмуш ўртоғи Милен Домингес бўлди. У 2002 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурарини ҳаётидаги яна бир муҳим воқеа билан табриклади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар