"Андижон"нинг Анталиядаги иккинчи кунги машғулотлари ҳам режа асосида давом этяпти. Олдин хабар қилиб ўтганимиздек, кеча кечки пайтда “Андижон”га уч нафар легионерлар қўшилди. Украиналик дарвозабон Игорь Литовка, украиналик ярим ҳимоячи Леван Арвеладзе ва грузиялик яна бир ярим ҳимоячи Нодари Кавтарадзе клуб ихтиёрига етиб келдилар. Бу хусусида "Андижон" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Куннинг дастлабки ярмидаги машғулотлар тренажёр залида ва табиий майдонда бўлиб ўтди. Дастлаб мураббийлар – Анатолий Курлаев ҳамда Николай Шевченко кўрсатмалари асосида футболчилар тренажёр залида шуғулландилар. Шундан сўнг бош мураббий Александр Хомяков бошчилигида футболчилар майдонда жам бўлдилар.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, жамоамиз жойлашган 5 юлдузли “Asteria Kremlin Palace” меҳмонхонаси шундоққина ўрта ер денгизи ёнида жойлашган. Табиийки, жамоамизнинг машғулот майдони ҳам ўрта денгизи билан ёнма-ён.
Машғулот қувноқ кайфиятда ўтди. Бошланишидан олдин жонли “коридор” ҳам ташкил қилинди. Аввалига бугун туғилган кунини қарши олаётган мураббий Элёр Раҳматуллаев, сўнг янги легионерлар – Литовка, Арвеладзе ва Кавтарадзени жонли “коридор” орқали жамоадошлари илиқ қарши олдилар. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»