Англия Премьер лигаси “шаҳарликлар”нинг кўплаб қонунбузарликлари борасида расмий баёнот билан чиқди. Гап 2009-2018 йиллар оралиғида амалга оширилган жиноятлар ҳақида бормоқда. Агар айблов ўз исботини топса, манчестерликлар АПЛдаги ўрнини йўқотиб қўйиши ҳеч гап эмас. Айни дамда “Сити” жуда мураккаб вазиятга тушиб қолган.
Нималар бўляпти?
Аслида, Лига раҳбарлари деярли 4 йил давомида “Манчестер Сити”нинг молиявий ҳисоботлари акс этган ҳужжатларни ўрганиб келган. Фақат бугунга келибгина бу сир ошкор қилинди. Маълумотларга қараганда, АПЛ “Сити”ни 100 дан ортиқ жиноятни содир этганликда айбламоқда. 9 мавсум давомида молиявий чекловларни айланиб ўтган клуб суд олдида жавоб бериши мумкин. Энг қизиғи шундаки, "шаҳарликлар" уларга қарши яширин тарзда текширув олиб борилаётганидан хабардор бўлган, аммо ҳамкорликда ишлаш борасида тушган таклифни рад этган.
Асосий айбловлар МСнинг даромади билан боғлиқ. Шунингдек, Лигага тақдим этилган молиявий ҳисоботларда ҳам ёлғон маълумотлар бор эканлиги аниқланган. Масалан, 2009/2010 - 2012/13 мавсумларда фаолият олиб борган Роберто Манчинига яширин тарзда тўланган мукофот пуллари ёрқин мисоллардан бири. Бундан ташқари, "Сити" молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган. Фақатгина бир мавсум эмас, нақд 4 йил (2013/14 - 2017/18) бу ишни такрорлаган. Шунингдек, клубларда даромад ва барқарлик борасидаги низомни ҳам айланиб ўтиш ҳолати бир нечта эпизодда кузатилгани айтилмоқда.
Хўш, энди нима бўлади?
Премер лиганинг маълум қилишича, йиғилган "компрамат"лар мустақил комиссияга топширилган. Энди, ёпиқ тарзда ўтиши кутилаётган Лига қоидаларига асосланган суд жараёни бошланади. Вазият кескин бўлишига қарамай, Лиганинг асосий раҳбарлари вазиятга изоҳ беришдан бош тортган.
“Шаҳарликлар” раҳбарлари эса, анчагина совуққонлик билан қарор қабул қилишда давом этмоқда. Инглиз журналистларининг маълум қилишича, раҳбарият бўлаётган вазиятдан заррача ташвишланаётгани йўқ. Боз устига, клуб расмий сайтида жамоа ҳеч нарсадан қўрқмаслиги очиқчасига маълум қилинди.
Қандай жазо кутиб турибди?
“Манчестер Сити” ҳар доим молиявий айбловларни рад этиб келган. Эътиборли томони, клуб бундан аввал УЕФА томонидан шунга ўхшаш айбловлар борасида судлашган, якунда нариги томон барча айбловларни олиб ташлашга мажбур бўлган эди. Ўша воқеадан сўнг футбол олами “Манчестер Сити”нинг юристлар компанияси қай даражада кучли экани ҳақида узоқ вақт тинимсиз фикр билдиргани кўпчиликнинг ёдидан кўтарилгани йўқ. Кўплаб инглиз нашрлари “Сити” ҳуқуқшунослари аллақачон АПЛ томонидан қўйилган барча айбловларнинг миридан-сиригача ўрганишни бошлаб юборгани ҳақида ёзмоқда. Демак, бу сафар ҳам “шаҳарликлар” қонун доирасида сўнгги томчи қони қолгунига қадар жанг қилади.
Агар мустақил комиссия клубни айбдор деб топса, манчестерликлар жазо тариқасида жуда катта суммадаги жарима тўлаши ёки АПЛдан Чемпионшипга тушиб кетиши мумкин. Олдинда бизни узоқ вақт давом этадиган қизиқарли суд жараёни кутиб турибди. Ўртага “Сити” раҳбарлари обрўси ва клубнинг имижи тикилган. УЕФАдан фарқли ўлароқ, АПЛ бу жангга яхши тайёргарлик билан келган. Шундай экан, бу йил “Сити” тарихида “ўзгача” ном қолдириши эҳтимоли жуда юқори! “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди