10:14 / 15.02.2023
174

ЕЧЛ 1/8 финал. «ПСЖ» ўз майдонида мағлуб бўлди, "Милан" эса ғалаба қозонди

ЕЧЛ 1/8 финал. «ПСЖ» ўз майдонида мағлуб бўлди, "Милан" эса ғалаба қозонди
Европа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичи баҳсларига старт берилди. УЕФА Чемпионлар лигаси нимчорак финалидан ўрин олган ПСЖ - "Бавария" баҳси якунланди. Унда мюнхенликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кингсли Коман томонидан 53-дақиқада киритилган гол беллашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа, немис клуби жавоб учрашуви олдидан ўз имкониятларини яхшилаб олди.

ПСЖ — Бавария 0:1
Гол
: Коман (53).
ПСЖ – Доннарумма, Ҳакими (Кимпембе, 46), Рамос, Маркиньос, Мендеш, Заир-Эмери (Руис, 57), Солер (Мбаппе, 57), Данилу (Витинья, 75), Верратти, Месси, Неймар.
Бавария – Зоммер, Канселу (Дэвис, 46), Упамекано, Павар, де Лигт, Горетцка, Киммих, Шупо-Мотинг (Мюллер, 76), Сане, Мусиала (Гравенберх, 87), Коман (Гнабри, 76).
Огоҳлантиришлар: Павар (26), Кимпембе (70), Неймар (86).
Четлатиш: Павар (90+2).

Чемпионлар лигасининг нимчорак финалидан ўрин олган "Милан" - "Тоттенхэм" баҳси мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

Ўйиндаги ягона гол муаллифи Брахим Диаш. Ярим ҳимоячи 7-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.

Маълумот учун, ушбу тўқнашувнинг жавоб ўйини 9-март куни бўлиб ўтади.

Милан — Тоттенҳэм 1:0
Гол
: Диас (7).
Милан – Тэтэрушану, Кьер, Тиав, Калулу, Эрнандес, Салемакерс (Мессиас, 77), Крунич, Диас (де Кетеларе, 77), Тонали (Побега, 86), Жиру, Леау (Ребич, 90+1).
Тоттенҳэм – Форстер, Эмерсон, Дайер, Лангле (Дэвис, 81), Ромеро, Перишич, Кулусевски (Ришарлисон, 70), Скипп, Сарр, Сон (Данжума, 81), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Ромеро (48), Дайер (63), Тонали (80), Эрнандес (90+2).

Ушбу жуфтликларда жавоб беллашувлари 8 март куни ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ 1/8 финал. «ПСЖ» ўз майдонида мағлуб бўлди, "Милан" эса ғалаба қозонди