17:29 / 07.05.2023
225

Дипак Дипак: "Ҳар қандай рақибга тайёрмиз!"

Дипак Дипак: "Ҳар қандай рақибга тайёрмиз!"

Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионатининг яна бир сенсацион натижаси -51 кг вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони қозоғистонлик Сакен Бибоссиновнинг кутилмаганда Ҳиндистон вакили Дипак Дипакка имкониятни бой бериб қўйгани бўлди. Шу тариқа, ҳиндистонлик боксчи юртдошимиз Ҳасанбой Дўсматовнинг жаҳон чемпионлиги йўлидаги асосий рақибларидан бирига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Биз жангдан кейин Дипак билан боғландик ва Ҳиндистон делегациясидан ўрин олган мураббий Дмитрий Дмитрук ва Дипак билан қисқача мулоқотда бўлдик.

 - Аввало муҳим ғалаба билан табриклайман!

- Раҳмат.

- Турнир бошланишиданоқ амалдаги жаҳон чемпиони билан тушиб қолиш ёқимсиз бўлса керак?

- Дипак: Қачондир кучли рақиблар билан тўқнаш келинади-ку.

-Энди, турнирдаги асосий рақиб сифатида кимни кўрмоқдасизлар?

- Дипак: Жаҳон чемпионатида барча рақиблар жуда кучли. Алоҳида биттасини таъкидламоқчимасман. Ҳар қандай рақибга тайёрмиз.

- Дмитрук: Биласизми, жаҳон чемпионатида иштирок этаётган барча рақиблар яхши ҳозирлик кўрган. Ҳаммасини жиддий рақиб сифатида кўрамиз. Кимгадир юқори баҳо бериб ёки қайсидир рақибга паст баҳо бериш керак эмас.

- Шундай дейсиз-куя, лекин барибир Ҳасанбой Дўсматов бу вазнда энг жиддий рақиблигини биласиз...?

- Дмитрук: Албатта, Ҳасанбой Дўсматов жуда яхши даражадаги боксчи, лекин юқорида таъкидлаб ўтганимдек, қолганларни кучига ҳам паст баҳо бермаслик керак.

- Қизиқ жиҳати, ушбу вазндаги етакчилардан бири колумбиялик Юбержен Мартинес ҳам мусобақани тарк этди...?

- Дмитрук: Шахсан мен Мартинесга ачиндим. Гарчи, эҳтимолий рақибимиз бўлиши мумкин бўлса ҳам. Чунки у жуда яхши боксчи эди. Услублари маъқул келарди. Бироқ, бу жаҳон чемпионати ва унда оддий рақиблар бўлмайди.

- Дастлабки икки раунд Сакен Бибоссиновга келди. Шунда ҳам ғалабага ишонч бормиди? 

- Дмитрук: Тўғриси, биз бунга аҳамият ҳам берганимиз йўқ. Мақсадимиз, фақат ғалаба қозониш бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дипак Дипак: "Ҳар қандай рақибга тайёрмиз!"