16:56 / 08.05.2023
306

Сакен Бибоссинов: “Буни ўзимни оқлаш учун айтаётганим йўқ”

Сакен Бибоссинов: “Буни ўзимни оқлаш учун айтаётганим йўқ”

Токио Олимпиядасида бронзо медалини қўлга киритган таниқли Қозоғистонлик боксчи – Сакен Бибоссинов Тошкент меҳмонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг 1/16 босқичида кутилмаганда мағлубиятга учраганидан хабарингиз бор.

51 кг вазн тоифасида ўтказилаётган жанглер доирасида қозоғистонлик боксчи Ҳиндистон вакили – Дипак Дипакка имкониятни бой бериб қўйди. Сакен кўп ўтмай, ўз ижтимоий тармоқлари орқали вазиятга қуйидагича изоҳ берди:

“Афсуски, мен учун бокс бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионати якунига етди. Мен мусобақага Қозоғистон бокси тарихига ўз номимни ёздириб қўйиш мақсадида ташриф буюрган эдим. Мағлубиятимни тан оламан ва бунда фақат ўзимни айблайман. Хатоларга йўл қўйдим. Сабаблар кўп. Бу ҳақида кимдир билади, кимдир эса, йўқ. 2022-йилда жуда оғир жароҳат олган эдим. Натижада жаррохлик столига ётишимга тўғри келди. Тикланишим учун 2 ойдан кўпроқ вақт кетди. Бунга қадар мусобақаларда иштирок эта олганим йўқ. Операциядан кўп ўтмай, Тошкентга мусобақада иштирок этиш учун келдим.

Буни ўзимни оқлаш учун айтаётганим йўқ. Балки, кимдир мени пул учун жаҳон чемпионатида иштирок этган деб ҳисоблар. Аслида, юртим байроғини баланд кўтарган ҳолда, икки карра Жаҳон чемпиони деган унвонга эга чиқмоқчи эдим. Афсуски, режалар ҳар доим ҳам амалга ошавермайди. Барчаси Яратганни қўлида эканлигини яна бир бор эслатмоқчиман. Эндиликда, хатоларим устида иш олиб бораман. Насиб қилса, рингга бундан ҳам кучлироқ бўлиб қайтаман. Мен синиб қолганим йўқ.”


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сакен Бибоссинов: “Буни ўзимни оқлаш учун айтаётганим йўқ”