Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун "Пахтакор" жамоасининг Қибрайдаги ўқув йиғин машғулотлари базасида бўлди.
Сўнгги ойларда комплексда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишган Жаҳонгир Абидович, футболчилар билан ҳам суҳбатлашди.
"Аввало сизларга сўнгги икки йилда қўлга киритилган чемпионлик учун раҳмат айтаман. Мен бундан қувондим. Бу анъанани бузмаслигимиз керак. Энг муҳими Сизлар эътибордаги одам эканлигингизни унутмасангиз ва биз билан бир жамоа бўлишда давом этсангиз кифоя, қолганини биз ўзимиз яхши шароитларни яратиб беришда давом этамиз", - деди "Пахтакор" клуби раиси.
Қўшимча сифатида, Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
- "Жамоамизнинг аъзолари терма жамоа сафида Осиё чемпиони бўлдилар. Сиз ҳали ёшсиз, умрингизни беҳуда ўтказманг. Катта акаларингиз каби ном қозонинг, ўз қадрингизни билинг, меҳнат қилиб Европага кетинг, мен хурсанд бўлай. Аббос, айниқса сендан умидимиз катта. Мен ишонаман, сен ҳали "Пахтакор" билан юқори марраларни забт этасан ва Европанинг топ клубларида ўйнайсан".
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди