16:29 / 20.08.2023
91

Месси: "Чемпионмиз! Клуб тарихидаги илк соврин учун хурсандман"

Месси: "Чемпионмиз! Клуб тарихидаги илк соврин учун хурсандман"

Лео Месси "Интер Майами" билан соврин қўлга киритгани ҳақида гапирди.

"Интер Майами" Лигалар Кубоги финалида "Нэшвилл"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди. 36 ёшли форвард эса турнирнинг  энг яхши футболчиси бўлди. У 7 ўйинда 10та гол уришга эришди.

"Чемпионмиз! Клуб тарихидаги илк соврин учун хурсандман. Ҳар бир футболчи бунинг учун катта куч ишлатди ва ҳиссасини қўшди.

Умид қиламанки, бу энди бошланиши. Олға, "Интер Майами"!", - деб ёзади футболчи.

Лигалар Кубоги - АҚШ ва Мексика клублари иштирок этадиган клублар турнири. Шу йилдан ушбу турнир КОНКАКАФ байроғи остида ўтказиладиган бўлди. Флорида клуби ушбу турнирда ғолиб бўлгани учун КОНКАКАФ Чемпионлар Кубогида 1/8 финалдан иштирокини бошлайди.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Месси: "Чемпионмиз! Клуб тарихидаги илк соврин учун хурсандман"