13:28 / 28.08.2023
298

Баҳодир Жалолов Усик ва Жошуага қарши жангга тайёрлигини маълум қилди

Баҳодир Жалолов Усик ва Жошуага қарши жангга тайёрлигини маълум қилди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов нигериялик Онориоде Эҳвериэмега жангда ғалаба қозониб, профессионал боксдаги 13-ғалабасини нишонлади.

Жангдан сўнг Баҳодир промоутери Боб Арумга (Top Rank) мурожаат қилди.

Вақтнинг, рақибнинг фарқи йўқ. Усикми, Жошуами, исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман”, — деди Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов бугун янги промоутери Боб Арум (Top Rank) бошчилигида илк жангини ўтказди ва нигериялик рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратди. У рақибларининг барчасини муддатидан олдин мағлуб этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт