
Дунёдаги энг бой футбол ҳаками ҳисобланадиган швециялик Йонас Эрикссон Қозоғистонга келади. Бу ҳақда Vesti.kz хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, ушбу 40 ёшли ҳакам 1 март куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Суперкубоги учрашувини бошқариб боради. Бу ўйин мамлакат пойтахти Остона шаҳрида маҳаллий “Остона” ва Олмаотанинг “Қайрат” жамоалари ўртасида ўтказилиб, Остона вақти билан соат 15:30 да бошланади. Эрикссонга қанотларда Даниэль Веhнмарк ва Дениэль Густавссон ёрдам беради.
Маълумот учун, Йонас Эрикссон Евро-2012, 2014 йилда Бразилияда ўтган мундиал ҳамда ҳар йили ўтказиладиган еврокубокларда ўйинларни бошқарган.
У 20 йилдан бери ҳакамлик қилсада, бу унинг ҳоббиси ҳисобланади. Эрикссон асосан медиабизнес билан шуғулланади. У ўз шериклари билан спорт ўйинларини трансляция қилувчи компания очган. 2011 йилда бу компания акцияларининг 15 фоизи 75 млн еврога сотилган.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар