"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Тоттенхэм"дан учралган мағлубият ҳақида гапирди. "Ливерпуль" баҳсни 9 киши бўлиб якунлади ва 96-дақиқадаги автогол эвазига мағлуб бўлди.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг"Жамоа ушбу ўйиндаги каби ўзини мағрур тутмаганди. Фаолиятимда ҳали бундай адолатсиз қарорлар ва ғалати шарт-шароитлар бўлган ўйинни кўрмаганман. Ўзимизга ўзимиз гол урдик, буни қабул қилиш қийин. Бироқ жамоам билан фахрланаман.
Биринчи қизил карточка: Кертис Жонс тўпга оёғ0ини ташлади, бироқ тўп ўтиб кетиб қолди ва у рақибнинг оёғини тепди. Бу унчалик қўпол ўйин эмас. Ҳа, секинлаштирилган лавҳада бундай кўринмаслиги мумкин. Чунки у бор тезлиги билан тўпга ҳаракат қилди. Шунчаки омад келмай қолди.
Кейин Диогу Жота. Илк карточкаси ҳақида. У ерда сариқ йўқ эди. Кейинчалик иккинчисини қабул қилди ва 9 киши бўлиб ҳимояланишга мажбур бўлдик, бу эса жуда қийин.
Агарда жамоа қуришни истасангиз, Сизга юқори характерли футболчилар керак. Бугун мен жамоамда шуни кўрдим. Улар курашишди. Ўзгача тун ўтказишди. Матипнинг автоголи эса шунчаки тақдир. Ўша ерда кимдир тўпга оёғини қўйиши керак эди. Жоэль нима қилиш керак бўлса, шуни қилди. Шунчаки тўп дарвозага кириб кетди. Ҳаётда бундан ҳам ёмон ҳолатлар бўлиб туради. Бунақаси ҳам", - деди Юрген Клопп.