
Англия Премьер-лигаси жамоалари мавсум олдидан таркибни етарлича кучайтиришди. Хусусан жаҳон футболи тан олган айрим ўйинчилар ташриф буюришди. Қуйида улар тўғрисида сўз юритамиз.
Златан Ибрагимович, “Манчестер Юнайтед”
ПСЖда ёрқин ўйинларидан кейин ниҳоят Ибрагимович Францияни тарк этишга қарор қилди. “Манчестер Юнайтед” жамоаси устози Жозе Моуриньо швециялик форвардни ёнига чорлади. Златан Ибрагимович эса иккиланишларсиз буни қабул қилди ҳамда “қизил иблислар” сафини тўлдирди. Янги мавсум бошида Ибрагимович АПЛда янада қизиқроқ ўтишига туртки бўлиши мумкин.
Нолито, “Манчестер Сити”
“Сельта” жамоасида тўпурарлик маҳоратини кўрсатган Нолито “Манчестер Сити”га ўтди. Бу трансферни амалга оширилишида Хосеп Гвардиоланинг ўрни ва ҳиссаси катта бўлди. Чунки Нолитога “Барселона” жамоаси томонидан таклиф тушганди. Лекин Нолито Гвардиола сабабли, иккиланиб ўтирмай, Англияга йўл олди. Эндиликда у ўз голлари билан инглиз мухлисларини қувонтириши кутилмоқда.
Генрих Мхитарян, “Манчестер Юнайтед”
Дортмунднинг “Боруссия” жамоасида ўзини тўлиқ кўрсатган Мхитарян ҳам Англияга йўл олди. “Манчестер Юнайтед” жамоаси раҳбарияти арманистонлик форвардни сотиб олди. Бу футболчи ҳам анчадан бери АПЛда тўп суриш истаги борлигини маълум қилиб келганди. Ниҳоят, бу трансфер амалга ошди.
Стив Манданда, “Кристал Пэлас”
“Марсель” жамоаси дарвозабоин Стив Манданда Франциядаги саргузаштларини якунлаб, Англияга келди. Унга “Кристал Пэлас” жамоаси томонидан қизиқиш бўлаверди. Ниҳоят, Стив бунга розилик берди. Алан Пардью дарвоза чизиғини кучайтириш учун Мандандан хизматига таянмоқда. Кўрамиз, АПЛдаги янги юлдуз ўзини қанчалик кўрсата олади?
Илкай Гюндоган, “Манчестер Сити”
Майдон марказида кенг кўламдаги ишларни бажаришга одатланган Гюндоган ҳам ўзини кучлироқ лигада синаб кўришга қарор қилди. “Манчестер Сити” Илкайни сотиб олди. У ҳам инглиз жамоаси билан шартнома тузганидан хурсандлигини маълум қилиб ўтди. Янги мавсумда Гюндоган ҳам АПЛда ўзини кўрсатишга ҳаракат қилиб кўради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар