20:48 / 14.12.2023
87

Отто Валлин: “Ҳозир у билан жанг қилишнинг айни вақти"

Отто Валлин: “Ҳозир у билан жанг қилишнинг айни вақти"

Швециялик супер оғир вазн тоифасидаги боксчи Отто Валлиннинг таъкидлашича, унинг ҳозирги рақиби Энтони Жошуа айни пайтда заиф аҳволда. Оттонинг сўзларига кўра, Руисдан ва Усикдан учралган мағлубиятлар британияликнинг психологиясига салбий таъсир қилган.

Ҳозир Жошуа билан жанг қилишнинг энг қулай пайти. У ҳаваскорлардан ҳаммани нокаутга учратди.Профессионал боксга ўтганида ҳам кўплаб ғалабаларга эришди. Ҳаттоки у Владимир Кличкони нокаутга учрата олди. Аммо кейин Жошуа Руисга ютқазди ва негадир тўхтаб қолди. Икки бор Усикка ҳам мағлуб бўлди. Шу боис, ҳозирда Жошуа ўзини руҳан заиф деб ҳисобламоқда.Шунингдек, у зарбаларни ўтказиб юборишни ва жароҳат олишни ёқтирмайди. Жошуа доим одамлар у ҳақида нима деб ўйлашидан хавотирда. У ҳатто танқидни ҳам кўтара олмайди", - деди Валлин.

Эслатиб ўтамиз, Валлин(26-1, 14 КО) ва Жошуа(26-3, 23 КО) қарама-қаршилиги 23 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Отто Валлин: “Ҳозир у билан жанг қилишнинг айни вақти"