164
Иордания термаси бош мураббийи: "Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз"
Осиё кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган Корея Республикаси ва Иордания термалари ўртасидаги ўйиндан олдин иорданияликлар бош мураббийи Ҳусайн Аммута матбуот анжуманида қатнашди.
"Бу ўйин нафақат биз, балки Корея Республикаси учун ҳам қийин ўйин бўлади. Ярим финалда икки нафар муҳим ўйинчимиз майдонга тушмайди. Руҳий жиҳатдан барча тайёр. Шундай экан, биз ўйинга тактик томондан кучли тайёргарлик кўришимиз керак. Ҳар бир ўйинчи 120 дақиқа ўйнашга ҳам руҳан, ҳам жисмонан шай бўлиши керак.
Муҳим икки ўйинчимизсиз майдонга тушиш қийин бўлади. Муса Ал Тамари эса ярим финалда ўйнайди. У жамоанинг асосий ўйинчиси. Бироқ, ғалаба қозониш учун бутун жамоа борини бериши лозим. Профессионал футболчилар 48 соат ичида тикланишга улгура олишади.
Умид қиламанки, ўйин давомида юқори консентрацияни йўқотмаймиз. Кичик вазиятларнинг барчасида тўғри ҳаракат қилиш лозим. Корея Республикасини мағлуб этишда мухлисларимиз ёрдамига таянамиз", - дейди Ҳусайн Аммута. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”