11:12 / 05.04.2024
348

Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовни эътироф этди

Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовни эътироф этди
Grenke Chess Open—2024 якунида Магнус Карлсендан агар жаҳон кубогидаги ўрнини Нижат Абасовдан бошқа, “Талабгорлар турнири”да қатнашмаётган, аммо бунга арзийдиган шахматчига бериш имкони бўлганида кимни танлаши ҳақида сўралди.

Ҳеч кимдан унинг ўрнини тортиб олиш ниятим йўқ, лекин ҳозирги “Талабгорлар турнири”да қатнашмаётган энг юқори рейтинг эгаси Абдусатторов деган бўлардим. Чунки у бу мусобақада яхши натижа кўрсатиш эҳтимоли юқори бўлган шахматчи”,— дейди дунёнинг биринчи рақамли шахматчиси Магнус Карлсен.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов рейтинг жиҳатидан ҳозир дунёда 4-рақамли шахматчи ҳисобланади.

Нодирбек Абдусатторов Чехияда ўтказилган Prague Chess Festival—2024 турнирида муваффақиятли иштирок этиб, бош соврин соҳиби бўлган эди.

2024 йилнинг ноябрь ойида Ҳиндистонда Freestyle Chess GOAT World Series’нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтади.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 500 минг доллар деб белгиланган мусобақада ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Ҳозиргача Магнус Карлсен, Фабиано Каруана, Ҳикару Накамура, Нодирбек Абусатторов, Динг Лижен, Алиризо Фироузжа, Уэсли Со, Иан Непомняший, Вей Йи, Аржун Эригаиси ва Вишванатан Ананд таклифни қабул қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовни эътироф этди