09:48 / 25.04.2024
117

Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди

Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) Исроил Мадримов ҳамда Теренс Кроуфорд ўртасидаги жангни тасдиқлади. WBO йўналишининг вақтинчалик камари учун кечадиган жанг 3 август куни Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун ушбу вазн тоифасида WBO йўналиши чемпиони Себастьян Фундора ҳисобланади.

Шунингдек, турнирдан қуйидаги жанглар ўрин олган:
  • Тим Сзю (24-1) — Виржил Ортис (20-0);
  • Энди Руис (35-2) – Жаррелл Миллер (26-1-1);
  • Исаак Круз (26-2-1) – Хосе Валенсуэла (26-2-1);
  • Девид Моррел (10-0) – Радивое Калайжич (28-2);
  • Энди Крус — Антонио Моран.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ўтган йилнинг 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раундда техник нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди.

Америкалик чемпион профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди