Испания олимпия терма жамоаси бош мураббийи Сантьяго Дения Санчес Ўзбекистонга қарши (2:1) ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистоннинг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади. Асосийси, мақсадимизга эришдик, лекин жуда қийин ўйин бўлди ва энди яхшиланиш вақти келди. Футболчиларга тўлиқ маълумотни аниқ қилиб етказишим керак.
Тўпга тинимсиз эгалик қилишимиз, шу билан бирга, тезроқ ҳаракат қилишимиз керак.
Танаффусда футболчиларга тўпни майдонда тезроқ ҳаракатлантиришни уқтирдим. Буни устида ишлашимиз лозим. Шуни тўғри йўлга қўя олсак, ғалаба биз томонда бўлади.
Абель, Миранда ва Серхио ҳақида нима дея оламан? Уларда катта тажриба бор, аммо уларга алоҳида ёндашишни хоҳламайман, чунки бу жамоавий ўйин. Улар яхши жамоадош, жамоани олдинга етаклай олишади, шуниси муҳим.
Кубарсининг алмаштирилиши тактика билан боғлиқ.
Пенальтидан кейинги менталитет? Чемпион бўлиш учун муваффақиятсизлик ва бир қанча хатолар ҳам керак.
Ҳакамлик ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Мусобақага энг яхши ҳакамлар жалб қилинган. VAR'га келсак, у баъзида сизга қарши қарорлар қабул қилади, баъзида эса сизнинг фойдангизга", – деди Санчес. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди