Фото: CNN Türk
Дунёнинг энг узун раллиси бўлган учинчи İpek Yolu Rally мусобақаси Туркиянинг Истанбул шаҳрида старт олди.
Пойгада 7 давлатдан 30 спортчи иштирок этади. Ралли 28 август куни Мўғулистон пойтахти Улан-Баторда якунланиши режалаштирилган.
Иштирокчилар Туркиядан кейин Эрон, Озарбойжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Хитой орқали Мўғулистонга етиб боради.
Европа Иттифоқи ва Туркия Ташқи ишлар вазирлиги кўмагида «Шарқ-Ғарб дўстлик ва тинчлик раллиси» уюшмаси томонидан ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросимида уюшма президенти Нодир Серин, консуллик вакиллари, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар вакиллари ва нодавлат ташкилотларининг раҳбарлари, шунингдек, кўплаб пойгачилар қатнашди.
«Бизда етти хил давлатдан иштирокчилар бор: Германия, Италия, Австрия, Молдова, Франция, Англия ва Туркия. Марказий Осиё биз учун нотаниш, аммо ниҳоятда ажойиб ер. Бу бизнинг минтақага учинчи сафаримиз бўлади. Биз бу минтақага Шарқ ва Ғарб цивилизацияси туфайли кетяпмиз. Биз чин дилдан ўз ҳиссамизни қўшишга ва илгари қарама-қарши бўлган бу икки цивилизация ўртасида кўприк бўлишга умид қиламиз», деди Серин очилиш маросимидаги нутқида.
Маросимдан сўнг, ралли иштирокчилари Султонаҳмет майдонидан йўлга чиқди. Истанбулдан кейинги бекат Анқара бўлади, 15 автомобил ва 30 нафар иштирокчи узоқ сафарга йўл олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?