07:30 / 15.08.2024
274

Қозоғистонда бокс термаси мутасаддилари тўлиқ ишдан четлатилди

Қозоғистонда бокс термаси мутасаддилари тўлиқ ишдан четлатилди
Қозоғистонда бокс бўйича эркаклар терма жамоаси мураббийлар штаби ишдан бутунлай четлатилди. Қозоғистон бокс федерацияси қарори Спорт қўмитаси билан келишилган.

Шундай қилиб, қуйидаги ўзгаришлар юз берди:

1. Бош мураббий Мирзагали Айтжанов ва мураббийлар штаби таркибидан 10 нафар мутахассис эгаллаб турган лавозимидан озод этилди, Қозоғистон бокс федерацияси вице-президенти Азиз Кожамбетов ҳам ўз лавозимини тарк этди.

2. Бокс бўйича Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Турсингали Эдилов Қозоғистон бокс федерацияси президенти маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Янги мураббийлар штаби кейинроқ таништирилади, дейилади ОАВ хабарида. Мазкур қарорлар катта эҳтимол билан Париж олимпиадасидаги муваффақиятсизликлар билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистонда бокс термаси мутасаддилари тўлиқ ишдан четлатилди