Фото: AFP
Қозоғистон бокс федерацияси Лос-Анжелес – 2028 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш мақсадида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиб, янги ташкил этилган Халқаро бокс федерациясига (World Boxing) аъзо бўлмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси президенти Шахмурат Муталип маълум қилди.
«Ҳозир боксни Олимпия ўйинлари дастурида сақлаб қолиш масаласи ХОҚ даражасида муҳокама қилинмоқда. Биз боксни Олимпиада оиласида сақлаб қолиш учун барча мамлакатлар билан ҳамкорликка тайёрмиз. Бу қарор бокснинг кейинги ривожланишига таъсир қилишига ишонамиз. Бутунжаҳон бокс бўйича Олимпия комиссияси раиси, Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин билан учрашувда маҳаллий боксни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди», деди мулозим.
Қайд этилишича, бу қарор маҳаллий боксчиларнинг олимпия келажаги билан бевосита боғлиқ.
2023 йил апрел ойида Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Филиппин, Швеция ва Қўшма Штатлар вакиллари янги халқаро федерация — World Boxing ташкил этилганини эълон қилишди. Шунингдек, улар «бошқарув ва ҳалоллик» билан боғлиқ муаммолар туфайли IBA аъзолигидан чиқишини эълон қилди.
Шунингдек, 10 та мамлакат Тошкентда бўлиб ўтган IBA жаҳон чемпионатини бойкот қилди. Кейинроқ IBA еттита миллий бокс федерацияси фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.
ОАВ маълумотларига кўра, айни дамда IBA қирққа яқин иштирокчидан айрилган. Осиё Бокс Конфедерацияси (ASBC) ҳам ноябр ойида IBA аъзолигидан чиқиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказади.
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва IBA ўртасидаги можаро бир неча йиллардан бери давом этмоқда. ХОҚ ҳатто боксни Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси дастурига киритмаслиги ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди