83
Амир Ғаленои: "Бир киши кам бўлиб ҳам иккита пенальти ишладик, ҳакамлар ВАР орқали ҳам хатолар қилишмоқда"
ЖЧ-2026 саралаши доирасида Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин Эрон термаси бош мураббийи Амир Ғаленои матбуот анжуманида иштирок этди.
"Биринчи навбатда икки жамоани ҳам чиройли ўйин билан табриклайман. Жамоам намойиш этган ўйиндан қониқдим. Биз бир киши кам бўлиб ўйнадик. Статистика бўйича ҳам биз рақибдан устун эдик. Дарвозага йўлланган зарбалар ва аниқ зарбалар бўйича Ўзбекистондан яхшироқ натижа қайд этдик. Фикримча, бугун биз иккита пенальти ишлаб олгандик, аммо ҳакам бундай фикрда бўлмади. Дастлабки уч турдан сўнг бизда 7 очко бор ва бирорта гол ўтказиб юбормадик", - деди Амир Ғаленои.
- Жамоангиз бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг ҳужумкор футболчиларни майдонга туширдингиз ва жамоангиз ўйин сўнгида жуда яхши ҳаракат қилди. Бир киши кам бўлиб ҳам Тошкентда ғалаба қозониб кетмоқчи эдингизми?
- Ўзингиз ҳам ушбу саволга жавобни биласиз деб ўйлайман. Биз бир киши кам бўлиб қолганимиздан кейин ҳам ҳужум қилдик ва бир нечта бурчак зарбаларини ишлаб олдик. Ўзбекистон дарвозабони ҳам кўп вазиятларда ўз жамоасини қутқарди. Қизил карточкадан сўнг иккита пенальти ишлагандик.
- Учрашув якунланганидан сўнг мухлислар олдига бориб, улар билан суҳбат қурдингизлар. Эрон терма жамоаси мухлислари билан нима ҳақида гаплашдингиз?
- Мен уларга раҳмат айтдим. Бу табиий ҳолат, улар бизни бутун ўйин давомида қўллаб-қувватлашди.
Эронлик журналист саволи: - Бугунги ҳакамлик ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Бизнинг фойдамизга бўлган яққол пенальтилар белгиланмади. Ҳатто ВАР тизими ҳам ушбу вазиятларда пенальти белгиламади.
- Бош ҳакам бугун ўйинни яхши бошқарди. Ҳакам ўйин ритмини бузмади, лекин аввалроқ айтиб ўтганимдек, биз иккита пенальти ишлагандик. Бу менинг шаҳсий фикрим. Масалан, яқинда бўлиб ўтган Европа чемпионатининг чорак финал баҳсида ҳам шундай ҳолат рўй берди. Германия - Испания ўйини сўнгида Испания дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгиланиши керак эди. УЕФА эса бир ярим ойдан кейин ушбу ҳолатда пенальти белгиланиши керак бўлганини тан олди. Ҳакамлар ВАР тизими билан ҳам хатога йўл қўйиши мумкин. Футбол шуниси билан қизиқ.
- Эрон терма жамоаси бугун ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этмади. Ўзбекистон бугун Эронни шундай ўйнашга мажбур этдими?
- Бугун яхши ўйин гувоҳи бўлдик. Бу гуруҳдаги энг яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Биз кейинги учрашув ҳақида ўйлашимиз керак. Бугун Эрон терма жамоасини қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга раҳмат. Ушбу ўйинларни ёритган барча ОАВ вакилларига ҳам раҳмат.
- Сиз Эрон терма жамоаси фойдасига белгиланмаган пенальтилар ҳақида гапириб ўтдингиз, аммо Ўзбекистон терма жамоасига бир нечта вазиятда пенальти берилиши мумкин эди. Ушбу ҳолат ҳақида фикр билдирсангиз?
- Биз вазиятларни техник камерамиз орқали такроран кўрдик. Менинг фикримча, биз пенальти ишлагандик. Бу менинг фикрим, ҳолос.
Эронлик журналист саволи: - Биз дастлабки учта учрашувда дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Бугун Ўзбекистон терма жамоасига вазиятлар яратишга деярли имконият бермадик. Ҳимоя чизиғимизнинг мустаҳкамлигининг сабаби нимада?
- Биз Осиё Кубогида ҳам жуда яхши ҳимояланишимизни кўрсатгандик. Фақатгина индивидуал хатолар сабабли голлар ўтказиб юборгандик. Бугунги учрашувда ҳам яхши ҳимоялана олишимизни исботладик. Али Неъматини миллий терма жамоа сафидаги дебюти билан табриклайман. Умид қиламанки, у келажакда Эрон терма жамоаси сафида ҳали кўп майдонга тушади.
ЖЧ-2026 саралаши, Ўзбекистонга қарши, Эрон термаси, Бош мураббий, Амир Ғаленои, Матбуот анжумани “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Тошкент вилоятида салкам 7 кило оғирликдаги чақалоқ туғилди