23:48 / 01.11.2024
60

Енгилмас “монстр” Аҳмадалиевдан қочолмайдиган бўлди!

Енгилмас “монстр” Аҳмадалиевдан қочолмайдиган бўлди!
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси икки супербоксчи – япониялик Наоя Иноуэ ва ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ўртасида жанг ташкил этишга қарор қилди.

Халқаро ташкилот енгилмас япон жангчисига ўз чемпионлик камарини австриялик Сэм Гудмандан ҳимоя қилишига рухсат берди. Бироқ Иноуэга жиддий шарт ҳам ҳам қўйилди.

Агар у ўз камарини муваффақиятли қила олса, тўрт ой ичида Муроджон Аҳмадалиев билан жанг ўтказиши белгиланди.

Иноуэ ва Гудман ўртасидаги чемпионлик жанги 24 декабрь куни Токиода ташкил этилади. Иноуэ ҳозирга қадар профессионал рингда 28 та жанг ўтказиб, барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 25 та жангда рақибларини нокаутга учратган.

Ўз навбатида, WBA Муроджон Аҳмадалиевга ҳам шарт қўйди. Унга кўра, ҳамюртимиз Иноуэ билан жангда иштирок этиши учун 14 декабрга белгиланган вақтинчалик титул учун тўқнашувда мексикалик Эспиноза Франкони мағлуб этиши талаб қилинади.

29 ёшли Муроджон Аҳмадалиев профессионал рингда 12 та жангда зафар қучган, рақибларини9 маротаба нокаут қилган ва бир марта имкониятни бой берган. Унинг бўлажак жангдаги рақиби Эспиноза ҳисобида 30 та ғалаба (25 та нокаут) ва тўртта мағлубият бор.

Таъкидлаш жоизки, Муроджон Аҳмадалиев Наоя Иноуэни бир неча маротаба ўзаро жанг қилишга чорлаган эди. Бироқ япониялик боксчи таклифларга жавоб қайтаргани йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Енгилмас “монстр” Аҳмадалиевдан қочолмайдиган бўлди!