date
views 403

Конор Макгрегор Логан Пол билан жанги учун қанча гонорар олади?

Конор Макгрегор Логан Пол билан жанги учун қанча гонорар олади?
Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор ва америкалик блогер, актёр, боксчи Логан Пол 2025 йилда Мумбайда (Ҳиндистон) бокс қоидалари бўйича кўргазмали жанг ўтказади. Бу ҳақда журналист Гленн Эммет ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, иккала жангчи ҳам баҳс учун 250 миллион доллар олади. Ушбу кечани Ҳиндистоннинг қироллик Амбани оиласи ташкил қилади, улар бу воқеаликни ҳинд спорти ва туризми учун муҳим воқеа деб ҳисобламоқда.

Шуниси эътиборга лойиқки, жанг тўғрисидаги маълумотни Макгрегорнинг ўзи ҳам билвосита тасдиқлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Конор Макгрегор Логан Пол билан жанги учун қанча гонорар олади?