date
views 7 087

Луис Суарес «Олтин бутса» билан тақдирланди

Луис Суарес «Олтин бутса» билан тақдирланди

Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Луис Суарес “Олтин бутса” билан тақдирланди.

Ушбу соврин Европада мавсум якунига кўра ички чемпионатда энг кўп гол киритган футболчига топширилади.

Ғолиб номини аниқлашда турли лигаларнинг савиясини инобатга олган ҳолда маҳсус коэффициентлар ишлатилади.

“Барселона” ҳужумчиси ўтган мавсумда чемпионатда 40та гол киритди. Примерада киритилган гол 2 очкога баҳоланади, шунинг учун уругвайлик ўйинчи 80 балл тўплаб, “Олтин бутса” соҳибига айланди.

Суарес тақдирлаш маросимига қиши Дельфина ва ўғли Бенхамин билан ташриф буюрди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Суарес «Олтин бутса» билан тақдирланди