00:02 / 07.01.2025
361

Арман Царукян: "Мен ғалабамга 100% ишонаман"

Арман Царукян: "Мен ғалабамга 100% ишонаман"
UFC енгил вазн тоифасида жанг қилаётган Арман Царукян яқинлашиб келаётган жанг ҳақида ўз фикрларини билдирди. У амалдаги чемпион Ислом Махачевга қарши жангда катта ишонч ва тайёргарлик билан рингга чиқишини таъкидлади.

Ислом ўзини мени менсимагандек кўрсатишга ҳаракат қиляпти. Бироқ унинг жамоаси ва мураббийлари менинг жиддий хавф эканимни тушуниб, кучли тайёрланишмоқда. Мен эса ғалабамга 100% ишонаман. Ҳеч қандай ҳаяжонни ҳис қилмаяпман, чунки бу мен учун узоқ кутилган жанг эди,” – деди Царукян.

Арман ўз баёнотида Арманистоннинг чампионлик учун узоқ вақтдан бери номзод кўрсатмагани ҳақида ҳам фикр билдирди:
Елкамда турган масъулиятни яхши тушунаман. Чунки бу нафақат мен учун, балки миллатим ва оилам учун ҳам жуда муҳим жанг. Натижага эришиш учун бутун вақтимни, пулимни ва соғлиғимни сарфлаяпман. Авваллари ўзим учун курашганман, энди эса буни Арманистон шарафи учун қиламан,” – дея таъкидлади Арман.

Жанг ҳақида маълумот

Ислом Махачев (26-1) ва Арман Царукян (22-3) ўртасидаги жанг жорий йилнинг 18 январь куни "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади. Махачев ўз камарини ҳимоя қилиш учун яна бир бор октагонга кўтарилади, Арман эса биринчи марта чемпионлик учун имкониятга эга бўлади.

Мазкур жанг нафақат икки кучли жангчининг тўқнашуви, балки минтақалар ўртасидаги спорт курашининг рамзига айланиши мумкин. Жанг кутилаётган UFC оқшомида асосий воқеа сифатида ажратилган.

Мутахассислар ушбу жангни юқори даражадаги техник ва стратегик тўқнашув сифатида баҳолашмоқда. Махачевнинг ҳимоядаги маҳорати ва Арманнинг жангга бўлган иштиёқи мухлисларга ёрқин жанг тақдим этиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт