Хабарингиз бор, UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев "UFC 311" турнирида Арман Царукянга қарши жанг қилади. У 19 январ куни бўлиб ўтадиган жангдан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Менинг битта вазифам бор - чемпионлик унвонини ҳимоя қилиш, мен камаримни кўп ҳимоя қилишни ва узоқ йиллар чемпион бўлишни хоҳлайман. Мен Aндерсон Силва ва Камару Усмон қандай ғалабали серияни давом эттиргани ҳақида ўйламайман – мен камарни сақлаб, ғалаба қозонишда давом этишим керак.
Aгар сиз вазндан қатъий назар P4P чемпиони ва энг яхши жангчи бўлиб қолсангиз, барча йўқотганларингиз беҳуда эмас. Демак, сиз тўғри машқ қилдингиз, тўғри овқатландингиз, чемпион бўлиш учун ҳамма нарсани тўғри қилдингиз. Мен бундан фахрланаман, чунки мен бутун умрим давомида машғулотлар билан шуғулланганман ва ҳаммасини тўғри бажарганман. Мен бошқа ҳеч нарсада унчалик яхши эмасман. ММA менинг ҳаётим ва мен ҳали ҳам очман", - дедиИслом Махачев Кевин Aёлага берган интервьюсида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар