Енгил вазн тоифасида (70 кг) UFC рейтингининг биринчи рақамли жангчиси Арман Царукян амалдаги чемпион Ислом Махачевга қарши баҳс ҳақида гапирди.
“Бу ерга камарни олиб кетиш учун келдим. Ишончим комил, мазкур баҳсда Исломдан ҳар томонлама кучлиман ва буни тез орада исботлайман”, - деди Арман матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян (22-3) ва Ислом Махачев (26-1) 19 январь тонгида (Ўзбекистон вақти билан) Лос-Анджелесдаги "UFC 311" турнирида ўзаро тўқнаш келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар