Енгил вазн тоифасида (70 кг) UFC чемпиони Ислом Махачев дунёдаги энг кучли ММА жангчиси кимлигини айтди.
“Мен - дунёдаги энг яхши жангчиман. Тез орада барчасини яна бир бор исботлайман. АҚШда Царукянни қўллаб-қувватловчи арман вакиллари кўпми, қизиқ эмас! Мен Австралияда Волкановски билан, АҚШда эса Дастин Порьега қарши жанг қилдим. Октагон эшиклари ёпилганда, Царукянга ҳеч ким ёрдам бера олмайди”, - деди Ислом Махачев матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян (22-3) ва Ислом Махачев (26-1) тўқгнашуви 19 январ куни эрта тонгда (Ўзбекистон вақти билан) "UFC 311" турнирида бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар