02:16 / 19.01.2025
442

Нега Арман Царукян жангдан бош тортди? Мураббий барча сирларни очиқлади

Нега Арман Царукян жангдан бош тортди? Мураббий барча сирларни очиқлади
UFC жангчиси Арман Царукяннинг мураббийи Маркос Да Матта шогирдининг жароҳати ҳақида гапирди.

Ўтган сешанба куни Арманнинг бели оғрий бошлади, аммо бу унчалик жиддий эмасди. Дастлаб, буни шунчаки юкламалар таъсири, деб тушундик. У бир неча кун дам олди ва ҳаммаси яхши кетаётганди. Кейин жанг ҳафтаси бошланди, оғриқ ҳали ҳамон Царукянни тарк этмаганди. Чоршанба оқшомидаги сўнгги машғулотдан кейин у яна шикоят қила бошлади. Вазн йўқотишни бошлашимиз билан вазият янада ёмонлашди.

Кейин Хантер Кэмпбелл ва Девидсон (UFC бош шифокори) бизга келиб, жангни бекор қилиш кераклигини айтди. Бу қарор мутлақо тўғри эди, чунки Арман ўрнидан туролмади ва ҳатто ўтиролмади ҳам
” — деб Да Матта сўзларини келтирди "Bloody Elbow" портали.

Эслатиб ўтамиз, режа бўйича Арман Царукян "UFC 311" турнирида Ислом Махачевга қарши жанг қилиши керак эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт