Тимур Кападзе: "Бизга вазифа берилди ва буни бажаришимиз керак!"

1 дақиқа ўқиш7.2K
Тимур Кападзе: "Бизга вазифа берилди ва буни бажаришимиз керак!"
ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Доҳага етиб келиб, жамоа билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди. "Оқ бўрилар"нинг янги устози бўлажак ўйинлар ва режалар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда Сречко Катанецга соғлик тилайман. Ҳаммамиз Сречкони охиригача олиб боришини ҳоҳлардик. Аммо бу қўлимизда эмас, соғлик биринчи ўринда. Менга келадиган бўлсак, кеча раҳбарият томонидан мени номзодим тасдиқланди. Мен учун терма жамоа бегона эмас. Бу либосни кўп йиллар давомида ҳимоя қилганмиз. Бундан ташқари, ҳам мураббий, ҳам ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганман. Шунинг учун, терма жамоа ҳар доим мен учун устун турган.

Биз аскармиз. Бизга вазифа берилди ва буни бажаришимиз керак. Мана, келдик ва биринчи кундан киришиб кетдик. Мураббийлар штаби билан ҳам, футболчилар билан ҳам гаплашдик. Ушбу йиғин ажойиб ўтади. Янги футболчилар бор ва уларни ҳам синовдан ўтказамиз.

Бизда ФИФА кунларида муҳим иккита учрашув бор ва унга яхши тайёргарлик кўрамиз. Оз муддат қолди ва энг асосийси болалар соғ, формада келишсин. Олдимизга Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифаси қўйилган. Бу вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз. Буёғига ҳар бир ўйин муҳим, босими катта ва қийин бўлади.

Ўйлайманки, Жаҳон чемпионатига чиқишга футболчиларнинг маҳорати ҳам, кучи ҳам, қобилияти ҳам етади. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши ҳам муҳим роль ўйнайди. Биргаликда биз катта кучга айланамиз", - деди Кападзе.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?