
Хабарингиз бор, 31 мартдан 5 апрелга қадар Бразилиянинг Фос-ду-Игуасу шаҳри World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларига мезбонлик қилди. Бугун мусобақанинг финал жанглари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.
Эркаклар терма жамоаси билан иштирок этган Тўлқин Қиличев бошчилигидаги жамоамизнинг 7 нафари финал йўлланмасини ҳал этишиб, улардан 5 таси олтин медални нақд қилишди. 2 нафар боксчимизга, бироз омади етишмади.
Қайд этиш керак, вакилларимиз эркаклар кесимида 10 та вазннинг 8 тасида совриндор ва 5 тасида олтин медалларни қўлга киритди. Бу натижа албатта умумжамоа ҳисобида биринчиликни доимгидек бизга олиб келди.
Биздан кейин мезбонлар 3 та олтин, 2 кумуш ва 4 та бронза билан, учинчи ўрин эса, қўшниларимиз Қозоғистон жамоасига насиб этди. Улар ҳисобида 3 олтин (икки эркак, бир аёл) ва 3 та бронза.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-50 кг. Асилбек Жалилов
-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг. Жавоҳир Умматалиев
-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев
+90 кг. Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медал:
-55 кг. Миразизбек Мирзаҳалилов
-85 кг. Акмалжон Исроилов
Бронза медал:
-60 кг. Мадияр Данияров
Мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Гафуров, Нодир Ғуломов, Лазизбек Зокиров, Ботиржон Маҳмудов.
Жамоа раҳбари: Шоҳид Тиллабоев
Шифокор: Комилжон Расулов
Жамоа матбуот котиби: Жалолиддин Юсупов “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар